
"Барса"нинг 17 ёшли футболчиси учун Европа гранди 50 млн евродан воз кечишга тайёр
Журналист Кристиан Фалькнинг хабар беришича, "Бавария" "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавига қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер хабарига кўра, Мюнхен клуби 17 ёшли испаниялик футболчини 50 миллион еврога сотиб олишга тайёр. Айтиш керакки, Гавининг “Барса” билан имзолаган шартномасида ҳам айнан мана шунча миқдорда товон пули белгиланган.
“Кўк-анорранглилар” истеъдодли футболчи билан 2023 йилда якунига етадиган шартномани бир неча ой давомида узайтиришга уриниб кўришди, аммо ҳозирча муваффақиятга эриша олмади.
Гави бу мавсумда "Барса" сафида дебют қилди ва 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар