“Барса”нинг "қўли боғланган"

Каталония клуби ёзги трансферлар вақтида янги футболчиларни сотиб олмаслиги маълум бўлди. Пандемия таъсирида “Барса”нинг молиявий имкониятлари чекланиб қолди.

Айни пайтда клуб раҳбарияти асосий таркибдаги 10 нафардан ортиқ футболчини сотишни режалаштирган. Шу футболчиларга харидорлар топилсагина, каталонияликлар ўзларига керакли бўлган кам сонли ўйинчиларнинг трансферини амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, “Барселона” хўжайинлари ўз футболчиларини бошқа клублар билан рокировка қилиш усулидан ҳам кенг фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!