"Барса"нинг универсал футболчиси ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто Англия клубига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Юқоридаги манбага кўра, яқинда 30 ёшга тўлган испаниялик футболчи ўзини АПЛда синаб кўрмоқчи. Бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияни ёпа оладиган Робертога "Арсенал"га қизиқиш билдирмоқда.
Серхи жорий мавсум “кўк-анорранглилар” сафида 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Испаниялик футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 9 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар