"Барса"нинг яна бир собиқ юлдузи ортга қайтишга яқин турибди
"Барселона" клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль жамоа раҳбариятига қайтиши мумкин.
Уни Каталонияга олиб келишни шахсан янги бош мураббий Хави талаб қилмоқда. Испаниялик мутахассис бу борада Жоан Лапортага мурожаат қилган. Пуйоль ҳам собиқ жамоасида ишлашни хоҳлайди. Бироқ у ўзини масъул лавозимда кўрмаяпти ва бу қарорга таъсир қилиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" собиқ сардори Рамон Планеснинг кетиши туфайли техник котиб лавозими ҳам бўшайди. Карлес бу ўринни эгаллаши кутилмоқда.
Аввалроқ, Хави яна бир собиқ "Барселона" аъзоси Тьяго Алькантарани ҳам ортга қайтармоқчилиги хабар берилганди.
Фикрлар