"Барселона" - "Алавес": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 23-туридан ўрин олган "Барселона" - "Алавес" учрашуви бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+1'

    Учрашув якунланди! "Барселона" ўз уйида "Алавес"ни тор-мор этди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Тринкаонинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади! Хет-трик бўлиши мумкин эди!!!

  • 85'

    Хуниор Фирпо хавфли ўйнади. Ҳакам оғзаки огоҳлантирди.

  • 83'

    "Барселона"да ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Усмон Дембеле ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Яна бир ўзгариш: Лукас Перес ўрнига Борха Сайнс майдонга тушди.

  • 81'

    "Алавес"да ўзгариш: Хоселу ўрнига Дейверсон ўйинга қўшилди.

  • 79'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Браво! Белиссимо! Месси Гризманнга тўпни парашют кўринишида етказиб берди, ўткир бурчакдан берилган пасни эса Фирпо бўш дарвозага жойлаб қўйди!

  • 77'

    Антуан Гризманн ўйин қоидасини бузди. Ҳакам фол қайд этди.

  • 75'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Фантастика! Месси жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага кучли зарба берди! Дарвозабон зарбани шунчаки жойида туриб томоша қилди! Супер гол! Дубль. 4-1!

  • 74'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Месси жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди, дарвозабон қайтарди! Қайтган тўпни Тринкао дарвозага михлаб қўйди! 3-1!

  • 73'

    "Алавес"да ҳам ўзгариш: Пере Понс Томас Пиньянинг ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 72'

    "Барселона"да 2 ўзгариш амалга оширилди: Мингеза ва Де Йонг ўрнига Пьянич ҳамда Дест ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Риоха 2 га 1 вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ сўнгги пасни Умтити бартараф этди.

  • 70'

    Рикки Пуч жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди! Дарвозабон Фернандо Пачеко тўпни ушлаб олди!

  • 69'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. Рақиб хатоси пойланяпти.

  • 66'

    Гризманн жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди! Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 64'

    "Барселона" Илайс Мориба ўрнига Педри ўйинга қўшилди.

  • 63'

    "Барселона" бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб берди, позицион ҳужум уюштирилмоқда.

  • 62'

    Лионель Месси жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, ҳимоячилар уни қайтарди.

  • 57'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Алавес" ҳисобни қисқартирди! Риоха ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб дарвозани ишғол қилди!

  • 56'

    Лукас Переснинг жарима майдончаси ичига узатган тўпи зарбага айланиб кетди! Лекин унга аниқлик етишмади.

  • 54'

    "Барселона" ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда. Позицион ҳужум уюштирилмоқда.

  • 52'

    Тачи сариқ карточкаси учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 50'

    Жарима зарбасидан берилган зарба бироз юқорилаб кетди! Тўп "Алавес"га қайтди.

  • 49'

    Хуниор Фирпо жамоасига жарима зарбаси ишлаб берди! Месси тўп олдида!

  • 48'

    Лукас Переснинг ўткир бурчакдан берган зарбаси бироз юқорилаб кетди.

  • 47'

    Йўқ, ўхшамади. "Барса" тўпни эгаллаб олди.

  • 46'

    Мингеза "Алавес" футболчиси Риохага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0. Танаффус.

  • 45+1'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мессидан супергоооол! Жарима майдони ташқарисидан яқин пастги бурчакни нишонга олди! Тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди! 2:0!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Месси яна тўп олдида. Хавфли вазият юзага келмади.

  • 43'

    Тўпни ҳимоячилар яна бир бор бурчакка чиқариб юборишди. Такрорий бурчак тўпи.

  • 42'

    "Барселона" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб  беради. Месси тўп олдида.

  • 39'

    Бурчакдан тўпни ўйинга Лукас Перес киритиб берди, Тер Штеген тўпни биринчи эгаллаб олди.

  • 38'

    ВАР голни инкор қилди! Гризманн тўп узатилган пайтда ўйиндан ташқари ҳолатда турган экан.

  • 37'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Месси хисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди!

  • 36'

    Тринкао яқин масофадан зарба берди ва дарвозабон тўпни қайтарди.

     

  • 28'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйиндаги дебютант Мориба жарима майдончаси ичидаги палапартишликлар пайтида очиқ турган Тринкаони тўп билан таъминлади, Франсишку эса пушка зарбаси билан дарвозани ишғол қилди!

  • 27'

    Тер Штегендан фантастик сейв! Родриго Батталья ажойиб вазиятдан фойдалана олмади!

  • 24'

    Лукас Перес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, тўп анча узоққа кетиб қолди.

  • 22'

    Флориан Лежен ўйин қоидасини бузди. Ҳакам "Барса" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

  • 21'

    Тринкаога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

  • 19'

    Устунлик каталонияликларда. Ҳозирча, фақат "паслар серияси".

  • 18'

    Дуарте бироз шикастланган, бироқ у ўйинни давом эттира олади. Ўзгариш ҳозирча, бўлмайди.

  • 17'

    Рубен Дуарте тўқнашув натижасида шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда. Мажбурий ўзгариш кўришимиз мумкин.

  • 16'

    Мессига нисбатан очиқдан-очиқ ўйин қоидасини бузиб, футболкасидан тортиб қолган Мартин сариқ карточка билан огоҳлантирилди!

  • 14'

    Иньиго Кордоба жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, ҳимоячиларга ёрдамга келган Гризманн тўпни узоқлаштирди!

  • 13'

    Хуниор Фирпо офсайдда қолиб кетди.

  • 12'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. Устунлик юқори.

  • 11'

    Месси жарима зарбасини ижро этди, узун пасни қабул қилиб олган Фирпо ўткир бурчакдан зарба берди! Ҳимоячилар бу сафар ҳам амаллашди.

  • 10'

    Мориба битта пас билан шеригини олдинга чиқариб юбормоқчи эди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 9'

    Хуниор Фирпо жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди.

  • 8'

    Лукас Перес "Алавес"нинг қарши ҳужумини ноаниқ зарбаси билан якунлаб қўйди.

  • 7'

    Месси жарима майдони ичига ёриб кирди, дарвозабон анча олдинга чиқиб кетгани боис тўғридан-тўғри зарба берди! Дарвозабондан дабл-сейв!

  • 6'

    Фирпо жамоанинг узоқ вақт уюштирган ҳужумини тўхтатиб қўйди.

  • 5'

    "Барселона" аъзолари "Алавес" майдонида тўпни бир-бирига узатган ҳолда позицион ҳужум ташкил этишяпти. Жамоа тезкор гол ҳаракатида.

  • 4'

    Тринкао ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди! Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 3'

    "Барселона" футболчиси Мориба 2-қаватда бўлган тўп учун курашда мағлуб бўлди.

  • 2'

    Тринкао жарима майдони ичидаги палапартиш вазият ичида Гризманнга тўпни етказиб берди, 1 ҳимоячини алдаб ўтган Антуан яхши зарба берди! Тўп ҳимоячига тегиб юқорилаб кетди!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 23-туридан ўрин олган "Барселона" - "Алавес" учрашуви старт олиш арафасида. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!