"Барселона" - "Наполи" ва "Бавария" - "Челси" баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум!

Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида қайси ҳакамлар ишлаши маълум бўлди.

"Барселона" - "Наполи" беллашувида туркиялик ҳакамлар бригадаси ишлайдиган бўлди. Жунейт Чақир бошчилик қиладиган учрашувда унга Бахаттин Дуран ва Тарик Онгун ассистентлик қилишади. Халиль Мелер эса заҳира ҳаками бўлиб ишлайди.

"Бавария" - "Челси" баҳсини Овидиу Хацеган бошқариб боради ва унга қанотларда Октавиан Шовре ва Себастьян Георге ёрдамчилик қилишса, Раду Петруску заҳира ҳаками бўлади. Ушбу ҳакамларнинг барчаси руминиялик ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, иккала қарама-қаршилик 8 август куни бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинларда "Наполи" "Барселона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Бавария" сафарда "Челси"ни 3:0 ҳисобида таслим қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!