Каталониянинг “Барселона” клуби “Бока Хуниорс” ҳимоячиси Сантьяго Рамос билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 18 ёшли аргентиналик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан “3+2” кўринишида шартнома имзолаган. Ҳозирча у “Барселону В”да тўп суради. Унинг товон пули эса 60 млн еврони ташкил этади. Агар Рамос асосий жамоага ўтса, ушбу сумма ўз-ўзидан 100 млн еврога оширилади.