"Барселона" 18 ёшли голландиялик футболчига қизиқиб қолди
Голландиянинг "Гронинген" клуби ярим ҳимоячиси Людовит Рейс "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда RTV Noord нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 18 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади. “Барселона” вакиллари бу борада футболчининг оила аъзолари ва голланд клуби билан музокаралар ўтказишга ҳам улгуришган.
Маълумот учун, Рейс жорий мавсум “Гронинген” клуби сафида 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар