"Барселона" 19 ёшли уругвайлик ҳимоячини трансфер қилди

"Барселона" Уругвайнинг "Дефенсор Спортинг" клуби сафида тўп сураётган 19 ёшли чап ҳимоячи Патрисио Пасификони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди.

Тарафлар ижара асосидаги келишувга эришди. Шартномада 1,8 миллион евро миқдорида сотиб олиш имконияти (қўшимча бонуслар билан) назарда тутилган бўлиб, айрим шартлар бажарилса, бу банд мажбурийга айланиши мумкин.

Маълум қилинишича, Пасифико дастлаб "Барселона Б" жамоаси таркибида фаолият юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!