"Барселона" 21 йиллик натижасини такрорлади

"Атлетико" Испания Суперкубоги ярим финали доирасида "Барселона"ни мағлуб этди.

Мадридликлар ўйиннинг 81-дақиқасида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишаётган эди, бироқ Алваро Мората ва Анхель Корреа киритган голлардан сўнг Диего Симеоне шогирдлари финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу тариқа каталонияликлар сўнгги 21 йилда биринчи маротаба ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида мағлуб бўлишди. 1998-йилнинг ноябрида "Овьедо" "Барселона" ни (2:1) 85 ва 90 дақиқаларида гол киритиб мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!