"Барселона" анчадан бери бундай ёмон натижа қайд этмаётганди

"Барселона" жамоаси бу мавсум Ла Лигада 68 та гол урди. Бу клубнинг 2004 йилдан бери қайд этган энг ёмон натижаси ҳисобланади. 

Шунингдек, каталонияликлар барча мусобақалар доирасида 86 та гол уришга эришди. Бу 2005 йилдан бери кузатилмай келаётган ҳолат эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Хави шогирдлари чемпионат охирги турида "Вильярреал"га қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ бу қониқарсиз натижа уларнинг Ла Лигада 2-ўринни сақлаб қолишига тўсқинлик қилмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!