“Барселона” Англияда сўниб қолган юлдузни порлатмоқчи

Катта иштиёқ билан Англия премьер-лигасига кўчиб ўтган Тима Вернер Бундеслигадаги каби сермаҳсул ўйин намойиш қила олмаяпти.

“Лейпциг” таркибида 127 та учрашувда рақиблар дарвозасини 78 маротаба ишғол қилган Тимо ўтган ёзда “Челси”га ўтганидан бери тўпурарлик маҳоратини кўрсата олгани йўқ. Германиялик футболчи Англия премьер-лигасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, атиги бешта гол урди ва ўзига сарфланган маблағни оқлагани йўқ.

Ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган “Барселон” Тимо Вернер трансфери бўйича “Челси”га таклиф тайёрлаётгани маълум бўлди. Каталонияликлар 25 ёшли ҳужумчини 50 миллион еврога харид қилишни мўлжалламоқда.

Лондонликлар ўзлари учун 53 миллион еврога тушган Вернерни сотиб юборишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!