“Барселона” Англиядан футболчи олмоқчи. Бироқ уларга "Челси" рақобат қилмоқда

"Барселона" "Лидс"га ярим ҳимоячи Рафинья Диас учун расмий таклиф юборди, деб хабар берди журналист Фабрицио Романо твиттердаги саҳифаси орқали.

29 июнь куни Каталония клуби ва “товуслар” раҳбарияти трансферни оғзаки муҳокама қилган. Бироқ испан клуби футболчи учун қанча таклиф қилгани борасида маълумотлар йўқ.

Қайд этилишича, “Лидс” “Челси” билан келишиб қўйгани сабабли “кўк-анорранглилар”нинг таклифини қабул қилмоқчи эмас.

Рафинья ўтган мавсум "Лидс"нинг барча мусобақалар доирасидаги 35 та ўйинида иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 3 ассист ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!