“Барселона” Англиядан Онанани олиб келади

“Барселона” мутасаддилари таркибни кучайтира оладиган футболчини Англия Премьер-лигасидан топди.

Журналист Фернандо Полонинг ёзишича, каталонияликлар “Эвертон” вакили Амаду Онанани Испанияга таклиф қилмоқчи.

Онананинг майдондаги асосий позицияси таянч ҳудуди ҳисобланади. Бундан ташқари, истеъдодли футболчи ҳимоя маркази ёки марказий ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажара олади.

22 ёши Амаду Онана Transfermarkt портали экспертлари томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бу футболчи халқаро майдонда Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача тўққизта учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!