"Барселона" АПЛдан 100 миллион евро эвазига футболчи сотиб олиши мумкин

"Барселона" келаси ёзда ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади. Серхио Бускетснинг кетишини инобатга олсак, каталонияликлар учун ярим ҳимояда ўйинчи сотиб олиш жуда муҳим. "Goal" порталининг хабар беришича, "кўк анорранглилар" "Ньюкасл"дан ярим ҳимоячи Бруну Гимарайш билан шартнома имзолаши мумкин.

Манбага кўра, Гимарайшнинг трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил қилади.

Гимарайш трансферига “Барселона”дан ташқари ПСЖ ҳам қизиқмоқда. Бруно ҳозирда 25 ёшда. У Бразилия терма жамоасининг аъзоси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!