"Барселона" Араухо билан янги шартнома имзоламоқчи
"Барселона" ҳимоячи Рональд Араухо билан янги келишув имзоламоқчи. Журналист Фернандо Поло хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" тез орада 24 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлайди.
Каталония гранди раҳбарияти уругвайлик ҳимоячини клуб келажагининг асосий қисми деб ҳисоблайди. Аввалроқ Араухо "Барселона" келаси ёзда хайрлашмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари қишда "Бавария" футболчини ўз сафига қўйшиб олишга ҳаракат қилди. "Transfermarkt" портали Рональдни 70 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда жанубий америкалик футболчи Ла Лигада 17 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар