"Барселона" аргентиналик футболчи трансфери устида иш олиб боряпти

"Кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчини Суареcга муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда. "Барселона" раҳбарияти ушбу ёзда харид қилинган Aнтуан Гризманнга марказий ҳужумчи деб қарашмаяпти. Клуб спорт директори Эрик Aбидал трансфер масаласида иш олиб борилаётганини айтиб ўтди:

"Лаутаро мукаммал футболчи. У сўнгги икки йил мобайнида ажойиб ўйин кўрсатди. Биз футболчини кузатиб боряпмиз ва келишувнинг барча жиҳатларини ўрганиб чиқмоқдамиз. "Барселона"га мослашиб кетиш осон эмас. Шу сабабдан биз максимал тарзда ўзимизга мос футболчиларни излаймиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!