"Барселона" ашаддий рақиби "Реал"дан футболчи олади

Испания чемпионатида "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг ўзаро трансфери доимо шов-шувга сабаб бўлади. Бу гал "Барселона" ашаддий рақиби ҳисобланган Мадрид жамоаси футболчиси Искони ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
 
24 ёшли испаниялик чарм тўп устаси "Реал"даги ўйин амалиётидан қониқмаяпти ва янги шартнома имзолашга ҳам шошилаётгани йўқ. Исконинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2018 йили якунланади.
 
Иско жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт гол киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!