"Барселона" асосий таркиб футболчиларидан бирини номаълум муддатга йўқотди

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо жароҳат олиб сафдан чиқди.

21 ёшли уругвайлик футболчи Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган "Бетис"га (3:2) қарши ўйинда жароҳат олди ва 11-дақиқада захирага олинди. Араухо тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг, унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Араухо жорий мавсум “Барселона” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!