"Барселона" "Аякс" сардори трансферига қанча сарфламоқчи?

Каталониянинг "Барселона" жамоаси ёзги трансфер бозорида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Клубнинг асосий мақсади "Аякс" сардори Матейс де Лигт бўлиб турибди. "Барселона" бу ҳимоячи борасида расмий таклиф юборган ва унинг трансферига 60 миллион евро сарфламоқчи.

Футболчининг ўзи ҳам "Барселона"да тўп суриш ниятида эканлигини ошкор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!