"Барселона" "Аякс"да порлаётган Муҳаммадни харид қилмоқчи

"Аякс" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қудус фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. 

Каталонияликларнинг спорт директори Хорди Кройф ганалик футболчини жамоада кўрмоқчи. Аммо бу трансфер қишки трансфер вақтида амалга ошмайди.

Амстердамликлар Қудус трансферидан камида 45 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Барса"нинг ҳозирги молиявий ҳолати бу харидни амалга оширишга имкон бермайди.

Маълумот учун, Муҳаммад жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва икки голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!