"Барселона" аёллар жамоаси жаҳон рекордини ўрнатди

"Барселона" аёллар жамоаси жаҳон рекордини ўрнатди. CNN маълумотларига кўра, “кўк-анорранглилар” миллий чемпионатда кетма-кет 50 та ўйинда ғалаба қозонган футбол тарихидаги биринчи жамоа бўлди.

Кеча “Барселона” аёллар жамоаси юбилей учрашувида “Лас-Пальмас” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Каталонияликларнинг сўнгги мағлубияти эса 2021 йилнинг июнига тўғри келади. Ўшанда улар "Атлетико"га 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Шундан сўнг "Барселона" кетма-кет 50 та ўйинда зафар қучди ва ушбу учрашувларда рақиб дарвозасига 247 та гол урди ҳамда ўз дарвозасидан 19 та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг жорий мавсумида “Барселона” эркаклар жамоаси ҳам пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!