"Барселона" "Бавария" футболчисига қизиқиб қолди, аммо...

  • 30 марта, 2019, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Жошуа Киммих "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 24 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу боис мюнхенликлар унинг трансфери бўйича билдириладиган ҳар қандай таклифни рад этишади.

Маълумот учун, Киммих “Бавария” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию