"Барселона" "Бавария"нинг Дембеле бўйича юборган илк таклифини рад этди

Каталоянинг "Барселона" клуби франциялик вингер Усмон Дембелени "Бавария"га сотишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 22 ёшли футболчи учун 70 млн евро таклиф қилган, аммо бу Испания чемпионини қаноатлантирмаган. “Кўк-анор ранглилар” Дембелени 95 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, “Барселона” Дембелени 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 105 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!