“Барселона” бир юлдуз учун Левандовскидан воз кечади
“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб юборадиган бўлди.
Польшалик форвард жамоа ўйинчилари орасида энг катта маош олади. Клуб мутасаддилари Левандовскидан қутилган тақдирда бир неча янги ўйинчилар олиш имконига эга бўлади.
Football Transfers нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар биринчи навбатда “Ньюкасл” ҳужумкор футболчиси Бруно Гимарайншни трансфе қилмоқчи. Бразилиялик легионернинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтишга тайёрлигини билдирган.
Брунони “Ньюкасл”нинг Чемпионлар лигасида қайд этган натижалари қониқтирмаяпти ва у катта мақсадлар учун курашадиган клубга ўтмоқчи.
Гимарайнш “қарғалар” жорий мавсум якунига кўра, Чемпионлар лигасига чиқа олишига шубҳа билан қараяпти ва шу боис, “Барселона”га йўл олишни кўзлаб турибди.
Фикрлар