"Барселона" бу борада тенгсиз!

"Барселона" клуби "You Tube" тармоғидаги обуначилар сони бўйича рекорд ўрнатди.

Каталония суперклуби футбол жамоалари орасида биринчи бўлиб 10 млн обуначига эга бўлган клуб сифатида "You Tube" томонидан тақдим этиладиган "Diamond Creator Award" совринига эга чиқди. Умумий спорт оламида эса фақат Миллий баскетбол ассоцияцияси "NBA" улардан олдинда.

Эътиборли жиҳати, каталонияликлар сўнгги 10 йил давомида катта ўсишга эришдилар. Уларнинг обуначилари сони 2009/10 йилларда 33 442 тани ташкил қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!