“Барселона” бу футболчи учун 70 миллион евро тўлаши керак

CHERY AUTO

Евопанинг гранд клублари эътиборида бўлиб турган "Лидс" ҳужумчиси Рафинья ёзги трансфер ойнаси пайтида жамоани тарк этиши мумкин. “Athletic” нашри маълумотларига қараганда, “товуслар” футболчини сотишга қарши эмас.

Tecno

Манбага кўра, 25 ёшли бразилияликка асосий даъвогар "Барселона" бўлиб, у “кўк-анорранглилар” устози Хавининг “шорт-листи”дан жой олган.

Аммо, инглиз клуби футболчи билан камида 70 миллион евро эвазига хайрлашмоқчи эканлигини маълум қилган.

Рафинья ўтган мавсумда "Лидс" сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 3 та ассист муаллифига айланган. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию