“Барселона” бу футболчининг трансферидан умид узгани йўқ
"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде учун яна бир таклиф билан тайёрламоқда.
Олдинроқ Каталония клуби футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Ҳозирда томонлар трансфер суммасини муҳокама қилиши керак. “Барселона” Жюль учун 50 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.
Айни пайтда "Севилья" молиявий муаммоларни бошдан ўтказмоқда. Шу боис, “нервионлар” Кундени сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ каталонияликлар таклиф қилаётган сумма андалусияликларга мос келадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Тransfermarkt” портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар