"Барселона" бу сафар ҳам "Реал Сосьедад"ни мағлубиятга учрата оладими?

Аввал хабар берганимиздек кеча Ла Лиганинг 4-тур баҳсларига старт берилди.

Бугун эса мусобақанинг амалдаги чемпиони “Барселона” сафарда “Реал Сосьедад” меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

"Реал Сосьедад" сўнгги 11та ўйиндан буён камида 2та гол уриб келмоқда.

“Барселона” эса Ла Лиганинг сўнгги 38та баҳсидан 37тасида мағлуб бўлмаяпти.

"Барселона" охирги 6та баҳсдан буён "Реал Сосьедад"ни мағлубиятга учратиб келмоқда.

"Реал Сосьедад" – "Барселона"

Стадион: "Аноэта" (Сан-Себастьян)

Бошланиш вақти: 19:15

Бош ҳакам: Карлос Дель Серро Гранде (Испания)

"Реал Сосьедад": Рульи – Сальдуа, Элустондо, Хоселу, Эрнандес – Ильярраменди, Субельдиа, Мерино – Хуанми, Ойарсабаль, Баутиста.

"Барселона": тер Штеген – Роберто, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Ракитич, Коутиньо – Дембеле, Месси, Суарес.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувни бугун Узрепорт телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!