"Барселона": Бу тўрурар бизга керакмас!
Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Душан Влаховичнинг эҳтимолий трансфери «Барселона» раҳбариятини қизиқтирмади.
Mundo Deportivo нашри ёзишича, Влаховичнинг агентлари унинг номзодини Каталония клубига таклиф қилган. Аммо Испания чемпиони бош мураббийи Ханс-Дитер Флик, жамоани Роберт Левандовски тарк этганига қарамай, бу вариантни кўриб чиқишга ҳам ҳожат йўқ эканини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли Влахович 30 июндан эркин агентга айланди. Унинг маош бўйича талаблари Туриннинг «Ювентус» клубини қониқтирмагани учун италияликлар ҳужумчи билан шартномани узайтиришдан воз кечган.
Бундан ташқари, Душан Влахович агентлари каталонияликлардан ўз мижози учун йиллик саккиз миллион евро маош ва жамоани танлагани эвазига 15 миллион евро бонус талаб қилган.
Айни пайтда Душанга Туркиянинг «Бешикташ» клубидан аниқ таклиф бор. Шунга қарамай, сербиялик футболчи ҳозирча энг кучли чемпионатлардан бири клуби билан шартнома имзолаш умидини сақлаб қолмоқда.

Фикрлар