"Барселона" Бундеслигадан ўзига зўр футболчи топди

"РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Кампль фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар Камплга қўлга кирита олишолмаётган Фрэнки де Йонг ("Аякс") ва Адриен Рабьоларнинг (ПСЖ) муқобили сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли словениялик футболчи жорий мавсум "РБ Лейпциг" сафида жами 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!