"Барселона" Бундеслигадан супер юлдуз олиб келиши мумкин

Испаниянинг "Барселона" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Лерой Санега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.

Каталония клуби ёзда футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Сабаби, унинг "Бавария" билан шартномаси ёзда тугайди. Саненинг ўзи "Бавария" билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Унинг асосий мақсади - Бундеслигада қолиш.

"Барселона" ҳозирча футболчига таклиф бермаган. Футболчининг "Бавария" билан шартнома узайтирилмаслиги ва эркин агент бўлиши аниқ бўлгандан сўнг, у билан музокарага киришиши мумкин.

Маълумот учун, германиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда умумий 19 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермарктдаги маълумотларга кўра, футболчининг нархи 45 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!