"Барселона" Бускетс ўрнига 7 нафар футболчи номзодини кўриб чиқмоқда

"Барселона"нинг ёзги трансфер бозоридаги мақсадларидан бири Серхио Бускетснинг ўрнига ярим ҳимоячи сотиб олиш ҳисобланади. Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, Каталония клуби бу борада 7 нафар номзоддан иборат рўйхатни тузган. Ушбу рўйхатга қуйидаги футболчилар киради:

Мартин Субименди (“Реал Сосьедад”), Гидо Родригес (“Бетис”), Артур Вермирен (“Антверпен”), Рубен Невеш (“Вулверхэмптон”), Софиан Амрабат (“Фиорентина”), Н’Голо Канте (“Челси”) ва Ориол Ромеу (“Жирона”).

Таъкидлаш керакки, жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманларининг бирида Субимендини юқори баҳолаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!