"Барселона" Чемпионлар лигаси тарихига кирди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Барселона” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед" ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.

Эътиборлиси, “кўк-анор ранглилар” 2013 йилнинг сентябридан бошлаб қаторасига 31та учрашувдан буён ЕЧЛ доирасида ўз майдонида ўтказилган ўйинларда мағлубият нималигини билмай келишмоқда. УЕФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра бу мусобақа тарихидаги рекорд кўрсатгич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ярим финалда “Порту” – “Ливерпуль” жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!