"Барселона" Чемпионлар лигаси тарихига кирди

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич жавоб баҳсида “Барселона” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Каталония супер ЕЧЛнинг чорак финалида кетма-кет 11-мавсумда ҳам иштирок этадиган бўлди. Бу борада кўҳна қитъанинг ҳеч бир жамоаси “Барселона” билан тенглаша олмайди. Боиси, бу Чемпионлар лигаси тарихида аввал ҳеч қачон кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1/4 финал босқичига эртага, 16 март куни қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!