"Барселона" дарвозабонини Суперлига клубига ижарага беради

  • 31 января, 2022, 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона Б" дарвозабони Иньяки Пеня мавсумни Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли посбон "Галатасарой"га ўтади. Каталония клуби испаниялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз мавсум охиригача ижарага беради.

Шу тариқа, асосий жамоанинг иккинчи дарвозабони Нето қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Барселона”ни тарк этиши даргумон.

Иньяки Пеня жорий мавсум Испания чемпионатининг 3-дивизионида 6 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 3 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию