"Барселона" де Лигт учун курашдан чиқди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт учун курашдан чиқди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "кўк-анор ранглилар" "Ювентус", "Бавария", ПСЖ ва "Ливерпуль" каби клублар даъвогарлик қилаётган 19 ёшли голландиялик футболчи учун бўлаётган пойгада иштирок этишни исташмаган. Чунки, унинг агенти Мино Райола мижози учун даъвогар клублар ўртасида “ким ошди савдоси”ни йўлга қўйиб, имкон қадар унинг маошини оширмоқчи.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!