"Барселона" Де Йонг борасида бир қарорга келди

"Барселона" Френки де Йонг билан янги меҳнат шартномаси шартлари бўйича ҳалигача келишмаган, дея хабар беради "Relevo".

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли футболчи билан шартномани янгиламаса, уни сотувга қўйилиши мумкин деган фикрга келишган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Френки 2019 йилдан бери Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг жорий мавсумида де Йонг бор йўғи тўртта ўйинда қатнашди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!