“Барселона” Дембеле учун анчагача пул тўлайди. Унинг нархи 130 миллион евродан ўтди

“Барселона” раҳбарияти Усмон Дембеле трансферидаги келишувга кўра, “Боруссия”га яна беш миллион евро ўтказиб берди.

Аслида каталонияликлар франциялик футболчи учун  2017 йилда дортмундликлар клубига 105 миллион евро тўлаган. Лекин келишувга кўра, бу сумма 148 миллионгача кўтарилади. Яъни, Дембеленинг ҳар 25 та учрашуви учун “Барса” хўжайинлари маълум миқдорда бонус тўлайди. Бу Усмон 100 та ўйинда иштирок этгунича давом этади.

Ҳозирча, Дембеле Ла Лига гранди таркибида 83 маротаба ўйинга тушди.

“Арсенал” Ўзилга ўринбосарни “Реал”дан олади

“Бавария” футболчиси Сульшернинг ёнига бормоқчи

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)