"Барселона" Дембеле ва Рафинья трансфери учун қаерда пул олгани маълум бўлди

Яқин вақт ичида Каталониянинг “Барселона” клуби ҳисоб рақамига катта миқдорда пул тушади.

Журналист Ферран Корреаснинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" келаси ҳафта телевидение ҳуқуқларини сотишдан 320-330 миллион евро миқдорида олади.

Олдин хабар берилганидек, “Барса” молиявий аҳволини мустаҳкамлаш учун телевидение ҳуқуқларининг 25 фоизини ва савдо бизнесининг салкам 50 фоизини сотишга қарор қилган.

Бунинг эвазига Каталония клуби "Лидс" ярим ҳимоячиси Рафинья Диас ва ҳужумчи Усмон Дембеле трансферларини амалга ошириши мумкин бўлади. Усмоннинг шартномаси ўтган ой охирида якунига етган ва энди каталонияликлар у билан янги шартнома имзолай олмайди. Шу боис, испан клуби Усмонни янги трансфер кўринишида рўйхатдан ўтказиши керак бўлади. Рафинья хариди эса яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!