"Барселона" Усмон Дембеленинг ўйинидан қониқмаяпти ва уни ёзда сотиб юбориш ҳақида бош қотирмоқда. Каталон клуби Дембеле ўрнига ҳужумчи излашни бошлаб юборган. Испан нашрларига кўра, бу ўринга Загребнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Дани Ольмо давогарлик қилмоқда.

Футболчининг трансфери 35 миллион еврони ташкил қилади. Ольмога, шунингдек, "Реал" ҳам давогарлик қилмоқда.