"Барселона" Дембелега шаҳсий ошпаз ёллади

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоага мослашиб кетиши қийин кечаётган ҳужумчи Усмон Дембелега ўзини янада қулай ҳис қилиши учун муносиб шароитлар яратиб бермоқчи.

Хатто, раҳбарият 21 ёшли француз фаст-фудлар истеъмол қилмаслиги учун унга алоҳида ошпаз ёллаган. Бундан ташқари футболчининг жисмоний ҳолатидан ҳар доим хабардор бўлиб туриш учун физиотерапевт унинг уйига боради.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле “Барселона” сафига ўтган ёз “Боруссия” Дортмундан 105 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсумнинг бошини жароҳати сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!