“Барселона” Дембелени ПСЖга бермасдан, арабларга пулламоқчи

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе ўрнига “Барселона” ҳужумкор футболчиси Усмон Дембелени олиб келишга қарор қилган.

Франциялик ўйинчини ўзи ҳам юртига қайтиб бормоқчи. Бироқ, “Барселона” 50 миллион евролик трансфердан фақат сумманинг ярмига даъвогарлик қила олиши боис, Дембелени қўйиб юбориш масаласини чўзяпти.

Каталонияликлар Усмонни Саудия Арабистонига трансфер қилмоқчи. Бу ўйинчига “Ал-Ҳилол”  жиддий қизиқиш билдирмоқда. Араблар Дембеленинг ўзига ҳар мавсум учун 100 миллион евро маош бермоқчи. “Барслона”ни ҳам бадал пули миқдори бўйича рози қиладиган бўляпти.

Бу трансферни амалга ошиши учун каталонияликлар ПСЖнинг Дембелени тиббий кўрикка қўйиб юбориш ҳақидаги сўровини қаноатлантирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!