"Барселона" ЕЧЛ ғолиби билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди
Ёзда катта эҳтимол билан "Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен бошқа жамоага йўл олади.
AS нашри тарқатган маълумотларга қараганда, даниялик футболчи фаолиятини "Барселона"да давом эттиради. Томонлар тез орада 5 йиллик шартномага имзо чекади ва натижада, йилига 5 миллион евро даромад топади. У Лондонни эркин агент сифатида тарк этади.
Аввалроқ, "аристократлар" президенти Роман Абрамович учраган санкциялар туфайли жамоанинг бир неча вакили "кўклар" сафини тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
26 ёшли ҳимоячи "Челси" либосида умумий ҳисобда 160 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар