“Барселона” энди “Вест Хэм” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Испаниянинг “Барселона” клуби Англиянинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Лансинига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзмоқда “Тhe Sun” нашри.

Каталонияликлар “Ливерпуль” футболчиси Фелипе Коутиньо қўлга киритилмаган тақдирда, айнан аргентиналик футболчига эътибор қаратиши таъкидланмоқда.

Ма`лумот учун, Лансини 2016 йил “болғачилар” сафига келиб қўшилган АПЛда 23 баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Айни  вақтга қадар “Барселона” Коутиньо борасида 3 бор таклиф жўнатди. Бироқ рад жавобини олди. Юқорида номи тилга олинган нашр хабарига кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчи учун яна бир таклиф  чиқишмоқчи.