"Барселона" етакчиси "Атлетико"га қарши ўйнамаслиги мумкин

CHERY AUTO

"Барселона" Испания Кубоги ярим финалининг "Атлетико"га қарши бўладиган навбатдаги ўйинида Рафиньянинг хизматидан фойдалана олмаслиги мумкин.

Бразилиялик футболчи якшанба куни Ла Лиганинг "Жирона"га қарши баҳсида (4:1) захира ўриндиғида қолди.

Журналист Адрия Албетнинг хабарига кўра, Рафинья нафақат мушаклардаги ноқулайликни ҳис қилмоқда, балки оғир юклама туфайли жиддий чарчоқдан азият чекмоқда. Шу боис Ханс-Дитер Флик 2-апрель, чоршанба куни бўлиб ўтадиган Испания Кубоги ярим финали жавоб ўйинида уни майдонга тушира олмаслиги эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув "кўк-анорранглилар" майдонида ўтган бўлиб, 4:4 ҳисобида якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!