"Барселона" Евро чемпионларини таркибга йиғмоқчи

"Барса" Мерино трансфери устида ишламоқда ва "Сосьедад"га 20 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

"AS" хабарига кўра, Каталония клуби "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисини қўлга киритиш устида ишламоқда. "Барса" 20 миллион евролик биринчи таклифни кўриб чиқмоқда.

Агар клублар трансфер бўйича келишиб олса, футболчининг ўзи "блауграна"га ўтишга тайёр. Дани Олмо ёки Нико Уильямс "Барселона"нинг устувор мақсадлари бўлиб қолади.

Аввалроқ, Мерино "Арсенал"га ўтишга рози бўлгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!