Яна қайси икки футболчимиз Россияга кетиши мумкин?

“Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев жорий йилнинг август ойида Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтганидан кейин Россия премьер-лигасида бирдан порлай бошлади. 20 ёшли легионеримизни Россия футбол жамоатчилиги вакилларининг аксарияти биринчи давранинг энг ёрқин кашфиёти сифатида эътироф этмоқда.

Файзуллаев зўр ўйин кўрсатгани туфайли унинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ҳам анча ном қозонди. Россиялик журналистлар унга кўп бора мурожаат қилмоқда.

a989906573250cfb343f7650597d1a17

Футболни кенг ёритиб келаётган манбалардан бири – Metaratings.ru сайти журналистлари “Пахтакор” мураббийи Дмитрий Андан Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати нимчорак финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинчилари ҳақида маълумот сўради.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу қисқа суҳбатни ҳавола этади.

– Терма жамоа катта хурсандчилик улашди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиеёвнинг эътибори, Ўзбекистон футбол федерацияси меҳнатлари самара берди.   

17 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида “Пахтакор”нинг икки тарбияланувчиси бор. Булар – 20-рақамда ўйнаётган Дилшод Абдуллаев ҳамда 3-рақамда тўп тепаётган Яҳё Ўринбоевдир.

sRFL8M17009092459567_b

– Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг қайси ўйинчилари келажакда худди Аббосбек Файзуллаев сингари Россия Премьер-лигаси клубларини кучайтира олиши мумкин?

– Уларнинг ҳаммасида ана шундай салоҳият бор, лекин мен Дилшод Абдуллаевни алоҳида таъкидламоқчиман. У ёшига нисбатан анча етук даражада ўйин кўрсатаётган марказий ҳимоячи ҳисобланади.

Ҳужумкор футболчилардан менга Амирбек Саидов ёқади. Амирбек англияликлар дарвозасига тўпни тўғрилаб қўйди. Унинг кўрсаткичлари жуда яхши.

Мана шу икки нафар футболчи ҳозирнинг ўзида Россия чемпионати клубларининг қизиқишига сабаб бўла олади.

Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтда ёш футболчиларимизга Европа клубларидан эътибор бўлмоқда. Бу кўпро ёшлардан таркиб топган терма жамоаларимизнинг қитъа ва жаҳон чемпионатлардаги муваффақиятли иштироки билан боғлиқ.

Хусусан, 20 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ва жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этганидан кейин бу мусобақаларда истеъдодини намойиш қилган Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга, марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” клубига ўтиб кетди. Улар билан бирга ўйнаган Умарали Раҳмоналиев “Рубин” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

PZrsIBh2H28KaxqIl2MaFY6MQzwIBBgs_medium

Бундан ташқари, Ўзбекистон U17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаевни бир неча хориж клублари кузатаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Буни Файзуллаевдан ҳеч ким кутмаганди

Шомуродов қадрдонинг бўлса, жамоангга чақир!

Легионеримиз: Асосий таркибда ўйнашга тайёрлигимни исботлайман

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!