"Барселона" Фелишни ўз таркибига қўшиб олиш йўлини топди

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоау Фелиш фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Марк Мартинес хабар берди. 

Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" футболчини бир мавсумга 10 миллион евро эвазига ижарага олади ва унинг маошини 70 фоизини тўлаб беради. Шунингдек, шартномада 50 миллион еврога мажбурий сотиб олиш опцияси мавжуд бўлиши кутиляпти. 

Аввалроқ, португал "Барселона"да тўп тепиш болаликдаги орзуси эканлиги ҳақида гапирганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!