“Барселона” футболчиларининг трансферидан 60 млн евро ишлаб олмоқчи


“Барселона” клуби раҳбарияти яқин вақт ичида fair play қоидаларига амал қилган ҳолда молиявий аҳволини яхшилаб олишни мақсад қилган. Бунинг учун клуб бир нечта футболчиси билан хайрлашиши зарур.

Каталонияликларга бунинг учун 60 миллион евро миқдорида маблағ зарур. Бу пулларнинг маълум бир қисми жамоани кучайтириш учун сарфланиши режалаштирилган.

Ҳозирда клубни тарк этиши кутилаётган футболчилар рўйхатини ярим ҳимоячи Арда Туран ва ҳимоячи Алейш Видаль бошқариб бормоқда. “Кўк-анорранглилар” турк футболчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Унга “Арсенал” клуби қизиқиш билдираётган бўлса, Видал учун каталониялик 10-15 миллион сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!